«Ан-Наср» ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионати 2025/2026 йилги мавсуми 1-туридан ўрин олган «Ат-Таавун»га қарши баҳсдаги (5:0) ғалабадан кейин ўз ҳис-туйғуларини баҳам кўрди. Бу учрашувда 40 ёшли форвард гол муаллифига айланди.
«Биринчи қадам», — деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқ X'даги саҳифасида, постга қувончли суратини ҳам илова қилди.
«Ат-Таавун» дарвозасига урилган гол португалиялик футболчи учун карьерасидаги 940-гол бўлди. Шундан 802таси клублар даражасида, 138таси эса Португалия термаси сафида урилган. Форварднинг «Ан-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.