Бугун 3 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Роналду 2025 йил сентябридан бери илк бор Саудия Про-лигасида гол ура олмади

Роналду 2025 йил сентябридан бери илк бор Саудия Про-лигасида гол ура олмади

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони Про-лигасида 2025 йил сентябридан бери илк марта гол ура олмади. Бу ҳолат чемпионатнинг 13-турида «Ан-Аҳли»га қарши ўйинда қайд этилди.

Учрашув Жидда шаҳридаги «Шаҳзода Абдулла Ан-Файсал» стадионида бўлиб ўтди ва мезбонлар — «Ан-Аҳли»нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Роналду бутун ўйин давомида майдонда ҳаракат қилди, аммо натижали ҳаракатлар билан ажралиб чиқа олмади. У сўнгги бор Саудия чемпионатида 2025 йил 14 сентябрь куни, 2-тур доирасида «Ал-Холуд»га қарши баҳсда (2:0) гол ура олмаган ҳолда майдонни тарк этган эди.

Жорий мавсумда Криштиану Роналду «Ан-Наср» сафида Саудия Про-лигасида 12 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Саудия Арабистони — Про-лига, 13-тур
Ан-Аҳли (Жидда) — Ан-Наср (Ар-Риёд) - 3:2 (2:2)
Голлар:
1:0 — Айван Тони (7), 2:0 — Айван Тони (20), 2:1 — Абдулла Ал-Амрий (31), 2:2 — Абдулла Ал-Амрий (44), 3:2 — Мерих Демирал (55)

Киритилди: Бугун 08:23. Ўқилди: 339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!