Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Роналду 2022 йилдан бери энг йирик мағлубиятини қабул қилди

Роналду 2022 йилдан бери энг йирик мағлубиятини қабул қилди

Криштиану Роналду 2022 йилдан бери энг йирик ҳисобдаги мағлубиятини қабул қилди.

«Ан-Наср» ҳужумчиси Осиё Чемпионлар лигасида «Ал-Айн»га қарши учрашувни тўлиқ ўтказди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб тура олмади. Унинг жамоаси 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Роналду Саудия Арабистонида фаолият олиб бораётганидан бери на клуби, на терма жамоаси сафида бунчалик йирик ҳисобда ютқазмаган эди.

Португалиялик футболчи сўнгги марта 4 та тўп фарқи билан 2022 йил август ойида мағлуб бўлган. Ўшанда у «Манчестер Юнайтед» сафида «Брентфорд»га қарши ўйинда 0:4 ҳисобида ютқазган эди.

Киритилди: 14:33 16.09.2026. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!