Бразилия миллий жамоаси ва "Барселона" клуби афсонаси Роналдиньо Ламин Ямалнинг кўрсатаётган ўйинини юқори баҳолади. Шунингдек, у Ямални Месси каби тарих яратишга қодир, деб ҳисоблайди.
"Мен ва Месси тарих яратдик, эндиги навбат Ямалга. У бу ёшда эришган натижалари шунчаки ажойиб
Менга у каби футболчиларни кўриш ёқади, Ямалга ўхшаганлар футболга жозиба бағишлайди. Умид қиламанки, у "Барселона" билан тез орада ЕЧЛни забт этади", дейди Роналдиньо.