Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Рома" Шомуродовнинг асосий рақобатчисини сотиб юбормоқчи

"Рома" Шомуродовнинг асосий рақобатчисини сотиб юбормоқчи

Украиналик марказий ҳужумчи Артём Довбикнинг ўйини "Рома"га маъқул келмаяпти. Calciomercato нашри журналистларининг маълум қилишича, Рим клуби раҳбарияти ҳужумчини сотиб юбориб, унинг ўрнига бошқа ҳужумкор футболчи сотиб олишни режалаштирмоқда.

Манбага кўра, Довбикка даъвогарлар орасида Миланнинг "Интер" ва "Наполи" клублари тилга олинмоқда. Ҳужумчининг эҳтимолий трансфер суммаси 25 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.

Италия чемпионатининг жорий мавсумида украиналик 28 та ўйин ўтказди. Довбик ўз ҳисобига 11 та гол ва иккита голли узатмани ёздириб қўйди. Артёмнинг римликлар билан меҳнат шартномаси 2029 йил июнь ойи охирида тугайди.

Киритилди: 17:05 19.04.2025. Ўқилди: 1161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!