"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов қишки трансфер ёпилгунга қадар бошқа жамоага ўтишга яқин турибди.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, "Рома" ўзбекистонлик ҳужумчини "Венеция" жамоасига ижарага беради. Гап мавсум охирида мажбурий сотиб олиш шарти билан ижара ҳақида кетмоқда.
Жорий мавсумда 29 ёшли ҳужумчи 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас берди. Унинг бозор нархи 4 миллион еврога баҳоланмоқда.