Мадриднинг «Реал» клуби ёзда 24 ёшли вингер Родриго Гоэсни расмий таклиф келиб тушган тақдирда футболчини сотишга тайёр. Бу ҳақда "El Chiringuito" хабар берди.
Манба маълумотига кўра, клуб раҳбарияти бразилиялик футболчи жорий мавсумда етарлича ўйин амалиёти олганини, аммо ундан кутилаётган даражада ўйин намойиш этмаганини таъкидламоқда.
Жорий мавсумда Родриго барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушди, 13 та гол уриб, 10 та голли узатма амалга оширди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача давом этади.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, Родригонинг бозор қиймати 100 миллион еврони ташкил қилади.