Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Родриго учун сўралаётган пулни АПЛ клуби тўламоқчи

Родриго учун сўралаётган пулни АПЛ клуби тўламоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Родриго Англия Премьер-лигасига йўл олиши мумкин. "Fichajes" нашрининг хабар беришича, Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоаси 24 ёшли бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳали ҳам қизиқиш билдиряпти.

"Шпорлар" испаниялик клуб талаб қилаётган 80 миллион евро миқдоридан иборат трансфер суммасини тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Хаби Алонсо "Реал" бош мураббийи лавозимини қабул қилгандан кейин Родриго кўпинча захирада қолмоқда. Айтишларича, у Жаҳон чемпионати олдидан мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.

Жорий мавсумда Родриго барча мусобақаларда 13 та учрашувда майдонга тушиб, икки голли пас муаллифи бўлди.

Киритилди: 23:30 10.11.2025. Ўқилди: 829 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!