Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Родриго "ПСЖ"га ўтиши мумкин

Родриго "ПСЖ"га ўтиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Родриго маълум бир вазиятда "Пари Сен-Жермен"га ўтиши мумкин.

Парижликлар бразилиялик футболчига шу ёзда қизиқиш билдирганди, аммо миш-мишлар тасдиқланмади. Айни пайтда француз гранди Родригонинг трансфери устида иш олиб бормаяпти, бироқ уни Брэдли Барколя кетишга қарор қилса, эҳтимолий мақсад сифатида кўрмоқда, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо. Луис Энрике жамоасининг асосий таркибига ҳар доим ҳам киравермайдиган французга "Ливерпуль" қизиқмоқда.

Родриго ўта жозибадор таклиф тушмаса, "Реал"да қолади. Transfermarkt портали 24 ёшли футболчининг нархини 90 млн еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 09:07 07.08.2025. Ўқилди: 804 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!