Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Риштонлик педагог ишга тикланиб, 261 млн сўм иш ҳақи ундирилди

Риштонлик педагог ишга тикланиб, 261 млн сўм иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари даврида, қарздор муассасанинг 3 та “Damas” ва 1 та “Nexia 3” русумли автомашиналари хатланиб, жарима майдонига олиб кирилди ва онлайн-сотувга тайёрланди.

Адолатнинг кичик, лекин ҳаётий ғалабаси. Суд ҳукми ва Мажбурий ижро бюросининг Риштон туман бўлими ходимлари фуқаро А.Й.нинг ишга тикланиши ва унга тўланмай келган меҳнат ҳақлари ва компенсацияси тўлиқ қопланишининг чорасини кўришди.

Маълум бўлишича, Риштон туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан А. Й. “Болаларни ижтимоий — психологик қўллаб-қувватлаш ва инклюзив психолог-методист” лавозимига тиклаш бўйича ҳуқуқини тикланиши белгиланди. Бўлим буйруғи билан у 06.05.2024 йилдан ишга қайтарилган, аммо февраль 2024 йилдан бошлаб унга иш ҳақи тўланмаган.

Мурожаат натижасида 20.06.2025 йилда суд ижро варақаси чиқарилди ва 25.07.2025 йилда ижро иши қўзғатилди. Бюронинг Риштон туман бўлими давлат ижрочиси қонун доирасида самарали чоралар кўрди: бюджет ҳисобларига банд солиш , раҳбариятга огоҳлантириш хатлари юбориш ва мулкий мажбуриятларни аниқлаш учун МИБ портали орқали текширув ўтказиш каби тадбирлар амалга оширилди. Қарздор муассасада 3 та “Damas” ва 1 та “Nexia 3” русумли автомашина аниқланиб, улар хатланиб жарима майдонига олиб кирилди ва онлайн-сотувга тайёрланди.

Барча мазкур чоралар самара берди ва 28.11.2025 йилда унга ишлаб келган муассаса томонидан 261 млн. 128 минг сўм иш ҳақи ва компенсация маблағлари тўлаб берилди. Ҳуқуқи тикланган ходим ўз меҳнат ҳақини олди ҳамда ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Киритилди: 17:25 02.12.2025. Ўқилди: 674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!