Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Рим папаси Яқин Шарқда ўт очишни тўхтатишга чақирмоқда

Рим папаси Яқин Шарқда ўт очишни тўхтатишга чақирмоқда

«Мен барча жабҳаларда, жумладан, Ливанда ўт очишни тўхтатишни сўрайман, мен халқаро ҳамжамиятга мурожаат қиламан, қасос мафкурасига чек қўйишни сўрайман. Бу фақат минтақада янада кенгроқ урушга олиб келиши мумкин».

- деди Франциск.

У, шунингдек, ҳарбий ҳаракатлар мамлакатлар ўртасидаги низолар сабабини ҳал қила олмаслигини таъкидлади.

«Ҳар бир инсон тинчлик ва хавфсизликка ҳақли ва давлатлар ҳудудларига ҳужум қилинмаслиги керак. Суверенитет уруш эмас, балки мулоқот орқали таъминланиши керак», - дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ Рим папаси барча мавжуд можароларни тинч музокаралар йўли билан ҳал қилишга чақиргани хабар қилинганди.


Киритилди: 18:56 06.10.2024. Ўқилди: 582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!