Бугун 16 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Рим папаси Лев XIVнинг ўпкасидаги хавфли ўсма жарроҳлик йўли билан олиб ташланди

Рим папаси Лев XIVнинг ўпкасидаги хавфли ўсма жарроҳлик йўли билан олиб ташланди

Ватикан маълумотига кўра, Рим папаси Лев XIV операциядан сўнг шифохонада тинч тунни ўтказган. Католик черкови раҳбарининг ўнг ўпкасидаги пастки бўлакда аниқланган хавфли ўсма — аденокарцинома жарроҳлик йўли билан олиб ташланган.

Шифокорлар маълум қилишича, тахминан 90 дақиқа давом этган операция муваффақиятли ўтган ва ҳеч қандай асорат кузатилмаган. Аденокарцинома ўпка саратонининг энг кенг тарқалган турларидан бири ҳисобланади.

Ҳозирча папанинг кейинги даволаниш жараёни қандай давом этиши номаълум. Бу организмда саратон ҳужайралари қолган-қолмаганига боғлиқ. Мутахассислар муваффақиятли операциядан кейин ҳам касалликнинг қайталаниш хавфи мавжудлигини таъкидламоқда.

Лев XIV 11 октябрь куни режали тиббий кўрик вақтида ўпкасида ўсма аниқланганини ва операция қилиниши кераклигини илк бор оммага маълум қилган эди.

Киритилди: 20:12 14.10.2026. Ўқилди: 347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!