Германиянинг энг йирик қуролсозлик компанияси Rheinmetall бош директори Армин Паппергер DW нашрига берилган интервьюда, Германиянинг мудофаа вазири Борис Писториус тавсиясига кўра, ялпи ички маҳсулотининг 3 фоизини мудофаага сарфлаши "мутлақо тўғри қарор" эканлигини таъкидлади.
Паппергернинг фикрича, АҚШ президенти Доналд Трампнинг Европага кўрсатаётган босими европаликлар учун "огоҳлантирувчи сигнал" вазифасини ўтамоқда.
"Ўтган 30 йил давомида [европаликлар] ўз миллий хавфсизлигимиз ва Ғарб дунёси хавфсизлигига етарлича эътибор қаратмади," деди Паппергер.