Бугун 24 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Reuters : Путин Украинадаги урушнинг асосий мақсадларига эришилган деб ҳисоблайди

Reuters : Путин Украинадаги урушнинг асосий мақсадларига эришилган деб ҳисоблайди

"Россия президенти мамлакатнинг иқтисодий муаммоларидан норози ва юқори мартабали амалдорларни танқид қилган", дея хабар берди агентлик манбалари.

Reuters суҳбатдошига кўра, урушнинг асосий мақсадлари — Россиянинг қуруқлик қисми билан аннекция қилинган Қримни боғловчи ҳудудларни назорат қилиш ва Украина қуролли кучларини заифлаштиришдан иборат бўлган. Ҳарбий ҳаракатлар натижасида бу мақсадларга эришилган.

"Владимир Путин уруш давомида Россия иқтисодиётида юзага келган муаммолардан, жумладан, ишчи кучи танқислиги ва кредит ставкалари юқорилигидан тобора кўпроқ ташвишга тушмоқда. Шу сабабли, у юқори мартабали иқтисодий амалдорларни танқид қилган", дея хабар берилмоқда.

Киритилди: 18:52 23.01.2025. Ўқилди: 1117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!