Зеленский уруш бошида унга “Путиннинг ултиматуми”ни етказишганини, унда Украинани Медведчук бошқариши талаб қилинганини айтди.
Украина президенти бу ҳақда Давосда Халқаро Медиа Кенгаш вакиллари билан учрашувда сўзлаб берди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, уруш бошида у Владимир Путин билан шахсан учрашмаган, аммо босқин бошланган илк кунларда “айрим шахслар” унга “Путиннинг ултиматуми”ни етказишган ва ўзларини “музокарачилар” деб таништиришган.
"Улар менга чекинишим кераклигини, улар мени Россияга мойил Виктор Медведчукка алмаштиришларини, мен эса энди президент эмаслигимни айтишди. Уларга бу мен учун муаммо эмаслигини, халқ овоз беришини билдирдим", — деди Зеленский.