Россия АҚШ президенти Дональд Трампдан Украинадаги урушни тугатиш бўйича “келишув” ҳақидаги тасаввурига изоҳ кутмоқда. Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ўринбосари Дмитрий Полянский Трампнинг Москвага нисбатан тарифлар ва санкциялар жорий этиш ҳақидаги таҳдидларига жавобан маълум қилди.
“Бу фақат урушни тугатиш ҳақида эмас. Бу, биринчи навбатда, Украина инқирозининг асл сабабларини бартараф этиш масаласидир”, — деди Полянский Reuters агентлигига.
“Биз “келишув” нимани англатишини Президент Трамп тушунганидек тушунишимиз керак. У 2014-йилдан бери АҚШнинг Украинада қилган ишлари, уни “Россияга қарши”га айлантириб, биз билан урушга тайёрлагани учун жавобгар эмас, аммо бу ҳалокатли сиёсатни тўхтатиш ҳозир унинг қўлида”, — дея таъкидлади дипломат.
Аввалроқ Трамп Россияга қарши кескин баёнот бериб, агар у музокарадан бош тортса, санкциялар билан таҳдид қилган эди. "Биз буни осон ёки қийин йўл билан қила оламиз - ва осон йўл ҳар доим яхшироқ. “Шартнома тузиш” вақти келди, деб ёзди у Truth Social'да.
21-январ куни Трамп музокаралар шартларини келишиб олганидан сўнг Россия президенти Владимир Путин билан режалаштирилган учрашувни эълон қилди ва Украина президенти Зеленский “келишувга эришмоқчилигини” таъкидлади.