Бугун 23 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Актриса Феруза Норматова кибербуллингга учради

Актриса Феруза Норматова кибербуллингга учради

Адвокат Комилова ўз Телеграм саҳифасида актриса ва блогер Феруза Норматова кибербуллингга учраганини маълум қилди.

Унда айтилишича, актриса ва инста-блогер Феруза Норматова манфаатида Тошкент шаҳар ИИББга ЖКнинг 139, 140 ва 141-1-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатишни сўраб ариза берилган. Ҳозирда суриштирув кетяпти.

"Феруза жуда қаттиқ кибербуллингга учраган. Аҳмаджонов Отабек Умиджон ўғли деган шахс Instagram тармоғида уни мунтазам таъқиб қилмоқда, очиқча ҳақоратламоқда, туҳматлар уюштирмоқда, шунингдек Ф.Норматовага оид шахсий ҳаёти ва оиласига дахлдор ҳисобланадиган маълумотларни эълон қилмоқда.

Бунақасига биринчи марта дуч келишим. Қип-қизил кибербуллинг, мен ҳатто маниакал кибербуллинг деган бўлардим. А.О. Instagram’даги аккаунтида Феруза Норматова ҳақида тинимсиз қисқа видеолар чиқариб ётибди (буни ўзича “сериал” деб атайди). Ҳар бир видеода туҳмат, ҳақоратлар бор; Ф.Норматованинг шахсий ҳаётини муҳокама қилади, ўтмишини кавлаштиради, баъзан ўз оғзи билан ва баъзан “подписчиклари тилидан” Ферузага оид бадном қилувчи, таҳқирловчи ёлғон маълумотларни ўқиб беради...

Бир одам унинг яшашига халал бермаётган бошқа бир инсонга нисбатан шунақа “одержимый” бўлиб қолиши мумкинми? Феруза Норматовани сурункасига таъқиб қилиш, сериал” видеолар учун мавзуга айлантириб тинимсиз устидан мағзава ағдариш унга нимага керак? Бу ўзининг “ташаббуси”ми ёки кимнингдир буюртмасини бажаряптими? Умид қиламизки, ваколатли идоралар унинг қилмишига тегишлича ҳуқуқий баҳо беради.

Шунингдек, А.О. илгари МЖтКнинг 41 (“ҳақорат қилиш”) ва 183 (“майда безорилик”) моддалари билан жавобгарликка тортилгани ҳам маълум қилинган.

Ф.Норматова ишида у билан “ҳамкорлик қилган” Э.Ш. исмли қиз ҳам бор эди – уни суд орқали маъмурий жазога тортишга муваффақ бўлдик. Аммо А.О.нинг қилмиши анча оғир ва у жиноий тартибда жазоланиши шарт деб ҳисоблайман",
деб ёзади адвокат ўз саҳифасида

Киритилди: Бугун 12:23. Ўқилди: 6058 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!