Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Телеканалнинг хабар беришича, “Ҳьюз” дея номланган ёнғин 36 квадрат километрдан ортиқ майдонни қамраб олган. Ёниб кетган бинолар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Сунъий йўлдош орқали олинган маълумотларга кўра, ёнғин маркази Лос-Анжелеснинг шимолида жойлашган Кастаик кўли яқинида бўлган. Олов қалин буталар сабаб тез тарқалган.
Калифорния штатининг Лос-Анжелес ва Вентура округларида яшовчи тахминан 31 минг аҳоли эвакуация қилиш буйруғини олган. Маҳаллий ҳукумат яна 23 минг кишини эвакуация қилишга чақирмоқда.
Шунингдек, Кастаикдаги 4,3 минг маҳбусни сиғдирадиган округ қамоқхонаси қисман эвакуация қилинган. Қарийб 500 нафар маҳбус бошқа қисмга кўчирилган.
Ёнғинни 4 мингдан ортиқ ўт ўчирувчи ўчирмоқда. Лос-Анжелес ўрмон ёнғинлари хизмати раҳбари Роберт Гарсиянинг сўзларига кўра, ҳозирги вазият сўнгги икки ҳафтада аввал юз берган ёнғинларга нисбатан "унчалик оғир эмас".