Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Республиканинг барча ҳудудларидан саралаб олинган бир гуруҳ ҳоким ёрдамчилари раҳбарликка ўқитилмоқда

A A A
Республиканинг барча ҳудудларидан саралаб олинган бир гуруҳ ҳоким ёрдамчилари раҳбарликка ўқитилмоқда

Республиканинг барча ҳудудларидан саралаб олинган бир гуруҳ ҳоким ёрдамчилари раҳбарликка ўқитилмоқда.

56 академик соатга мўлжалланган ўқув Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган.

⏺Дастур ҳоким ёрдамчиларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳадаги билимларини ошириш, шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантиришга мўлжалланган.

⏺Тингловчилар учун Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизматида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шахсий ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш, раҳбар маънавиятини шакллантиришнинг устувор йўналишлари, маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари, аҳоли кайфияти, муаммолари билан ишлашда раҳбар компетенциялари, давлат хизматчиларида лидерлик кўникмаларини ривожлантириш каби мавзуларда тренинглар ўтилмоқда.

⏺Шунингдек, тингловчилар дипломатик протокол ва хизмат этикети, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари ва уларни самарали амалга ошириш усуллари, давлат хизматида жамоатчилик билан алоқалар, медиа саводхонлик йўналишларида ҳам тажрибали профессорлар ҳамда малакали педагоглардан таҳсил олишмоқда.

⏺Дастурдан маънавий-маърифий тадбирлар ҳам ўрин олган.

Киритилди: 13:17 01.02.2024. Ўқилди: 1636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!