The Hill газетасининг ёзишича, Конгрессдаги АҚШ Республикачилар партиясининг юқори мартабали аъзолари Панама каналини Америка мулкига қайтаришни талаб қилаётган ҳамда Гренландия ҳудудига даъвогарлик қилаётган сайланган президент Дональд Трамп ғояларини амалга ошириш йўлини кўрмаяптилар.
ОАВ хабарларига кўра, Конгрессдаги Капитолий тепалигидаги юқори лавозимли республикачилар Трамп учун Гренландия ёки Панама каналини қўлга киритиш йўлини кўрмаяпти.
Мақолада қайд этилишича, республикачилар Трампнинг Гренландия ҳақидаги ғояларини умуман олганда кулгили деб билишади, лекин улар эҳтиёткор, у билан очиқ қарама-қаршиликка киришни истамайди. Панама канали борасида бўлса, у устидан назоратнинг қайтарилиши ҳам даргумон кўринади, бир қатор республикачи қонунчилар каналнинг бетарафлигини таъминлаш АҚШ манфаатига хизмат қилади, деб ҳисоблайди.