Бугун 31 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини соат 18:00дан кейин мобиль алоқа орқали тарқатиш тақиқланади

Реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини соат 18:00дан кейин мобиль алоқа орқали тарқатиш тақиқланади



2026 йил 1 ноябрдан бошлаб:
▪️ мобиль алоқа воситалари орқали SMS-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф (реклама) қилувчи ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан сўнг ушбу ҳаракатларни (рекламани) амалга оширади;

▪️ мобиль алоқа воситаларига реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарномаларни жўнатиш хизматини кўрсатувчи юридик шахслар ўзларининг ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказгандан кейин тегишли хизматларни кўрсатишига йўл қўйилади;

▪️ реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини телекоммуникация тармоқлари (мобиль алоқа) орқали соат 18.00 дан 09.00 гача тарқатиш тақиқланади.

Киритилди: Бугун 16:52. Ўқилди: 429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!