Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Реал" юлдузига "МЮ" варианти умуман қизиқ эмас

"Реал" юлдузига "МЮ" варианти умуман қизиқ эмас

Мадриднинг "Реал" клуби марказий ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде "Манчестер Юнайтед"дан бўлаётган қизиқишларга қарамай АПЛга кўчиб ўтиш ҳақида умуман ўйламаяпти, дея хабар берди Defensa Central.

27 ёшли уругвайлик хавбек Мадрид грандидаги фаолиятидан тўлиқ қониқмоқда ва бошқа жойга кўчиб ўтиш нияти йўқ.

Вальверде ҳозирда Transfermarkt порталида 130 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "қироллик клуби" билан шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 21:36 05.10.2025. Ўқилди: 794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!