Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Реал" юлдузи “Ливерпуль”га ўтишга розилик билдирди

"Реал" юлдузи “Ливерпуль”га ўтишга розилик билдирди

Англиянинг “Ливерпуль” клуби Мадриднинг “Реал” жамоасида тўп сураётган бразилиялик ҳужумчи Родриго Гоэс билан шахсий шартнома шартларини муҳокама қилиш мақсадида музокаралар олиб борди. ESPN нашрининг ёзишича, 24 ёшли футболчи мерсисайдликларнинг таклифини қабул қилган.

Аввалроқ Родригога Англиянинг яна бир топ-клуби — “Тоттенҳэм” ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ футболчи “шпорлар” сафига ўтишни истамади ва Лондон клубининг таклифига рад жавоби берди.

“Қироллик клуби” ҳужумчини сотишга қарши эмас. Сабаби — Родриго клуб бош мураббийи Хаби Алонсонинг янги мавсум режаларига киритилмаган. Шу сабабли мадридликлар уни 90 миллион евро атрофидаги нархда қўйиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, ўтган мавсум Родриго “Реал” сафида жами 54 учрашувда иштирок этиб, 14 та гол ҳамда 11 та голли узатма муаллифига айланган. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали бразилиялик футболчининг қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 11:10 02.08.2025. Ўқилди: 1095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!