Мадриднинг "Реал" клуби келаси мавсум олдидан юлдуз футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда AS журналисти Хоакин Марото хабар бермоқда.
Манбага кўра, "қаймоқранглилар" номи ҳали эълон қилинмаган юлдуз футболчини ёзда, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин ўз сафига қўшиб олмоқчи. Қайд этилишича, футболчининг нархи 100 млн евродан ошади.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда "Реал" Чемпионлар Лигаси чорак финалига қадар етиб бориб, "Арсенал"га ютқазган эди. Шунингдек, "қаймоқранглилар" Испания кубоги ва Суперкубоги финалига чиқди ва у ерда Каталониянинг "Барселона"сига ютқазди. 37-тур якунларига кўра, Мадрид клуби Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.