Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Реал" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтиришга яқин

"Реал" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтиришга яқин

Мадриднинг "Реал" клуби хавбеки Браим Диас тез орада клуб билан янги шартнома имзолайди.

Марокашлик футболчи "қаймоқранглилар" таклиф қилган барча шартларни қабул қилди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. Тез орада битим ёпилади.

Бугун, 3 август куни Браим Диас 26 ёшни қаршилади. Унинг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Ўтган мавсумда футболчи мадридликлар сафида барча мусобақаларда 56 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 09:58 03.08.2025. Ўқилди: 317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!