Мадриднинг "Реал" клуби жорий трансфер ойнасида бошқа янги харидни режалаштирмаяпти.
Клуб раҳбарияти таркиб мавсумга тўлиқ тайёр деб ҳисобламоқда, шунинг учун август ойида янги харидларни кутиш керак эмас, деб ёзади журналист Аранча Родригес. Шундай қилиб, Хаби Алонсо мослашиши ва мавжуд футболчилар билан ишлаши керак бўлади.
Миш-мишларга кўра, "қаймоқранглилар" устози таркибни яна бир ярим ҳимоячи билан кучайтирмоқчи бўлган, шунингдек, янги марказий ҳимоячи таклиф қилиниши мумкинлиги ҳақида ҳам гап-сўзлар бўлган.
Бу ёзда "Реал" сафини Дин Хейсен, Альваро Каррерас ва Трент Александер-Арнольд тўлдирди, шунингдек, тез орада жамоа ихтиёрига Франко Мастантуоно ҳам етиб келади.