Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

«Реал» Хаби Алонсо тақдимот маросимини санасини белгилади

«Реал» Хаби Алонсо тақдимот маросимини санасини белгилади

Мадриднинг «Реал» клуби Хаби Алонсони жамоанинг янги бош мураббийи сифатида расман тақдим этишга тайёрланмоқда. Испаниялик мутахассиснинг тақдимоти 26 май куни бўлиб ўтади.

Кутилганидек, Алонсо уч йиллик шартнома имзолайди. У жамоанинг амалдаги бош мураббийи Карло Анчелоттининг ўрнина эгаллайди. Анчелотти 25-май санасидан Бразилия терма жамоасида иш бошлайди.

Футболчи сифатида Хаби Алонсо 2009 йилдан 2014 йилгача «Реал» сафида тўп тепган. Ушбу давр мобайнида Чемпионлар лигаси, Ла Лига, Испания Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги ва икки марта Испания Кубогини қўлга киритган.

Киритилди: 10:02 23.05.2025. Ўқилди: 569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!