Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Реал" Винисиусга 180 миллионлик ўринбосар топди

"Реал" Винисиусга 180 миллионлик ўринбосар топди

"Реал" Винисиус кетган тақдирда "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холандни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради. Бу ҳақда TEAMtalk ёзмоқда.

"Қаймоқранглилар" Винисиусни шартномани узайтиришга кўндирмоқчи, аммо футболчи Хаби Алонсо билан боғлиқ муаммолар туфайли бунга журъат эта олмаяпти. Испан гранди узоқ вақтдан бери Холандга қизиқиб келади ва уни Килиан Мбаппе билан бирга синаб кўриши мумкин. Қайд этилишича, "шаҳарликлар" норвегияликнинг тез орада кетишидан хавотирда эмас.

Эрлинг Холанд АПЛ жорий мавсумида "Манчестер Сити" сафида 12 та ўйин ўтказди. Уларда ҳужумчи 14 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt футболчининг нархини 180 млн еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 10:12 28.11.2025. Ўқилди: 768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!