Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Реал" Винисиус учун жуда катта таклиф олади

"Реал" Винисиус учун жуда катта таклиф олади

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Саудия Арабистони клубларининг асосий мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда.

"Қаймоқранглилар" раҳбарияти бразилиялик футболчини ўз сафида олиб қолиш учун у билан яхшиланган шартлар асосида янги шартнома тузишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, RM Confidencial хабарига кўра, Саудия Арабистони вакиллари Винисиус трансфери учун рекорд даражадаги 350 млн евро тайёрламоқда.

24 ёшли футболчининг "Реал" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилга қадар имзоланган. Форварднинг Transfermarkt талқинига кўра, нархи 200 млн еврони ташкил қилмоқда.

Киритилди: 14:07 22.02.2025. Ўқилди: 1354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!