Винисиус Жуниорнинг келажаги сўнгги ҳафталар ва ойларда футбол оламининг энг қизғин мавзуси бўлди. Душанба куни Mundo Deportivo бразилиялик форварднинг ҳолати ҳақида мақола чоп этди.
Унда айтилишича, агар жиддий таклиф тушса, "Реал" Винисиусни сотиш имкониятини истисно этмайди. Манбага кўра, кейинги ҳафталар бразилияликнинг келажаги масаласида ҳал қилувчи бўлиши мумкин. Мақолада, шунингдек, Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг маошини 23 миллион еврога кўтаришга тайёр эмаслиги (Килиан Мбаппе йилига шунча маош олади, имзо қўйган бонусини ҳисобга олган ҳолда) қайд этилган.
Бундан ташқари, "Реал Мадрид" бразилиялик футболчининг ўйин даражаси пасайганини қайд этмоқда. Transfermarkt портали Винисиусни 170 миллион еврога баҳоламоқда.