Мадриднинг "Реал" клуби икки ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи. AS журналистларига маълум бўлишича, кетадиганлар рўйхатига германиялик Антонио Рюдигер ва австриялик Давид Алаба киритилган. "Қаймоқранглилар" ушбу футболчиларнинг тез-тез жароҳат олишидан норози.
Эслатиб ўтамиз, Рюдигер ва Алабанинг "қироллик клуби" билан шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига етади. Давид "Реал"да 2021 йилдан, Антонио эса 2022 йил ёзидан буён тўп тепиб келмоқда.
Испания чемпионатининг 12-тур якунларига кўра, Хаби Алонсо шогирдлари 31 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Мадрид гранди Ла Лигадаги навбатдаги жангини 23 ноябрь куни "Эльче"га қарши ўтказади.