"Арсенал" Чемпионлар Лигаси 1/4 финал жавоб баҳсида "Реал"ни мағлуб этди - 2:1. Учрашув Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтди.
Англия жамоаси ҳужумчиси Букайо Саканинг 65-дақиқадаги голига 67-дақиқада Испания клуби форварди Винисиус Жуниор аниқ зарба билан жавоб қайтарди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда гол урган Габриэль Мартинелли ўйинга нуқта қўйди.
Ўйиннинг 13-дақиқасида мадридликлар дарвозасига пенальти белгиланди, Сака уни голга айлантира олмади.
"Арсенал" икки ўйин натижасига кўра (5:1) Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқди ва "ПСЖ"га қарши баҳс олиб боради. "Реал" турнирни тарк этди.