Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

"Реал" ўтган мавсумда 16 миллион евро ишлаб олди

"Реал" ўтган мавсумда 16 миллион евро ишлаб олди

Мадриднинг "Реал" клуби ўтган мавсумдаги даромадини ҳисоблаб чиқди, деб хабар беради Marca.

Шу тариқа, испанларнинг даромади 1,073 миллиард еврони ташкил қилди, бу 2022/2023 йилги мавсумдагидан 230 миллион еврога кўп. Клубнинг якуний фойдаси солиқлардан кейин 16 миллион еврога етди, бу ўтган йилгидан 4 миллион еврога кўп.

Солиқлар ва ижтимоий тўловларни ҳисобга олган ҳолда харажатлар 277,1 миллион эврони ташкил қилди.

Манбанинг қайд этишича, бу мавсумда жамоа харажатлари сезиларли даражада камайган. Шу тариқа, бу йили улар 504 миллион евро ва ўтган йили 482 миллион еврони ташкил этди. Клубнинг учта совринни қўлга киритган бонуслари 40 миллион еврони ташкил этди.

Киритилди: 12:57 08.11.2024. Ўқилди: 722 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!