Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Реал" суперюлдузи Франция терма жамоасида жароҳат олди

"Реал" суперюлдузи Франция терма жамоасида жароҳат олди

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам маълум қилишича, миллий жамоа сардори ва ҳужумчиси Килиан Мбаппе яна тўпиғини жароҳатлаб олди. Бу ҳолат жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичидан ўрин олган Франция — Озарбайжон (3:0) учрашуви вақтида юз берди. «Реал» форварди 83-дақиқада захирага олинди.

«Бу ўша оёқ, аввал ҳам у ерда жароҳат бор эди. Килиан дам олганида оғриқ камаяди, лекин ўйин пайтида рақиб билан тўқнашувлардан қочиб бўлмайди. Ҳозирча вазиятни баҳолаймиз. Мбаппеда ноқулайлик бор, бу яхши эмас», — деб Дешамнинг сўзларини келтирмоқда журналист Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида.

Аввалроқ хабар берилишича, Мбаппе Озарбайжонга қарши ўйин арафасида терма жамоа билан тўлиқ машғулот ўтказмаган, бунинг сабаби — тўпиғидаги жароҳатнинг қайта безовта қила бошлаган.

Киритилди: 09:05 11.10.2025. Ўқилди: 765 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!