Родри Криштиану Роналдунинг «Олтин тўп» ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.
«Манчестер Сити» яримҳимоячиси ўтган мавсум якунида France Football талқинига кўра мавсумнинг энг яхши футболчисига аталган совринни қўлга киритганди.
— Криштиану Роналдунинг «Олтин тўп» ҳақидаги сўзларига қандай фикрдасиз? У сизнинг ғалабангизни шубҳа остига қўйди ва Винисиус мукофотга лойиқ эканлигини айтди.
— Ростини айтсам, бу ажаблантирди. Чунки у бу мукофот қандай ишлашини ва ғолиб қандай танланишини ҳаммадан яхши билади. Овоз беришда қатнашган журналистлар ушбу совринга мен лойиқлигим борасида қарор қилишди.
Айнан ўша журналистлар қачондир унга овоз беришган бўлса керак, менимча, Криштиану ўшанда натижалардан рози бўлган, — дея Родрининг сўзларини келтиради AS.