Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев республика президентлиги лавозимидан муддатидан олдин кетмоқчи эмаслигини билдирди.
“Мамлакатни кўп йиллар давомида ривожлантириш бўйича катта режаларим бор ва уларни амалга оширишни ният қилганман,” деди у "Ана тили" ("Она тили") республика газетасига берган суҳбатида.
Тўқаев журналистнинг БМТга раҳбарлик қилиш режалари туфайли 2026 йилда Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказилиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ бериш сўровига шу тарзда жавоб берган.