Санкт-Петербургда Россияда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонлик 21 ёшли йигит 25 ёшли қизни зўрлашда гумонланмоқда. Бу ҳақда “Оперативное прикрытие” хабар берди.
Қайд этилишича, 1 январь куни маҳаллий вақт билан тушдан кейин 25 ёшли қиз полицияга номаълум шахс томонидан зўрлангани ва унинг ночор аҳволидан фойдаланганлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Воқеа Владимирский проспектидаги бинонинг хонадонларидан бирида юз берган.
Шу куни кечки пайт полиция Ленинград вилояти Ломоносовский тумани Новоселье қишлоғида гумонланувчини қўлга олган. Маълумотларга кўра, у Россия Федерациясида рўйхатдан ўтмаган 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиққан.
Билдрилишича, йигит махсус ҳибсхонага жойлаштирилган ва жиноий иш қўзғатиш масаласи кўрилмоқда.