Бугун 5 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Алишер Қодиров Ғайрат Дўстовни танқид қилди: "Байрамни суриштирув изоляторида ўтказишинг аниқ эди-ку"

Алишер Қодиров Ғайрат Дўстовни танқид қилди: "Байрамни суриштирув изоляторида ўтказишинг аниқ эди-ку"

Депутат Алишер Қодиров метан заправка фаолиятини танқид қилган ва натижада жавобгарликка тортилган, айни дамда такрор суди бўлаётган Ғайрат Дўстовни танқид қилди.

"Метан болага тушунмадим, барака топкур ўзингни қадрла, ғайратингни байрамдан кейин қил, вазифаси суриштириш бўлган идоралар суриштиришга мажбур, байрамни болаларинг олдида эмас, суриштирув изоляторида ўтказишинг аниқ эди-ку?

Эътирозни тўғри-нотўғрилиги ҳақида кейинроқ ва кенгроқ, лекин бир оилада болалар отасининг тадбирсизлигидан янги йилни нафақат кайфиятсиз, отасиз ҳам кутишга мажбур бўлдилар…

Давлат, қонун, ҳукумат – бу институтларнинг ҳаммаси инсон учун ишлайди. Инсон учун ишлаш учун инсонлар учун чекловлар жорий этади ва уни қўллашга ваколатли ва мажбур.

Дунёни истаган давлатида ҳақ ва мажбурият бир-бирига чегара чизади, қайси томон тартиблироқ бўлса, ўша томоннинг ҳудуди кенгроқ бўлган, бундан кейин ҳам бўлади.

Ўзини қадрламайдиган, топганини тушунмайдиган, исрофчи жамиятнинг ҳақ ҳудуди доимо тор бўлган, бундан кейин ҳам шундай бўлади",

деб ёзади А. Қодиров.

Киритилди: 17:51 03.01.2025. Ўқилди: 3424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!