Бугун 5 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистон президенти Украина фронтидаги вазият ҳақида фикр билдирди

Қозоғистон президенти Украина фронтидаги вазият ҳақида фикр билдирди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг Аna tili газетаси учун берган интервюсида декабр ойи бошида АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашганини маълум қилди.

Қозоғистон президентининг сўзларига кўра, Трамп ундан Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича фикрини сўраган.

"Ўзига хос мураккаб юзага келмоқда: Россия ҳарбий нуқтайи назардан енгилмас, Украина эса Ғарбдаги иттифоқчиларининг ёрдами билан урушда таслим бўлмасликка ёки ҳеч бўлмаганда мағлуб бўлмасликка умид қилмоқда. Шу сабабли мен бу масала анча мураккаб эканини ва унинг ечими икки томоннинг етакчилари ҳамда дунёдаги қудратли давлатлардан бирининг етакчиси сифатида Трампнинг иродасига боғлиқ эканини айтдим", — деди Тўқаев интервюда.

Киритилди: 20:49 03.01.2025. Ўқилди: 2054 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!