Бугун 29 август, 2025 йил, жума

O'ZB

“Реал” Родриго бўйича АПЛнинг 3 та клубидан таклиф кутмоқда

“Реал” Родриго бўйича АПЛнинг 3 та клубидан таклиф кутмоқда

“Реал Мадрид” ҳужумчиси Родриго Гоэс ёзги трансфер ойнаси якунланиши олдидан “қироллик клуби”ни тарк этиши мумкин. Marca нашри хабарига кўра, мадридликлар Англия Премьер Лигасининг учта гранди — “Арсенал”, “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити”дан бразилиялик вингер бўйича таклиф кутмоқда.

24 ёшли футболчи бош мураббий Хаби Алонсо қўл остидаги жамоанинг асосий таркибдаги ўрнини йўқотгани айтилмоқда. Клуб раҳбарияти эса 1 сентябрьга қадар футболчи учун тушадиган жиддий таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Ҳужумчи Испания Ла Лигасининг дастлабки турида майдонга тушмади, аммо иккичи турдаги “Овьедо”га қарши учрашувда унга 63 дақиқа имконият берилди. Шундай бўлса-да, испан нашрлари у сентябрга қадар жамоасини алмаштиришини тахмин қилмоқда.

Аввалроқ футболчининг агенти Лондонга учиб кетгани ва у ерда “Арсенал” ҳамда “Ливерпуль” раҳбарияти билан учрашув ўтказиши айтилганди. Шунингдек, Лондоннинг “Тоттенҳэм” клуби ҳам бразилиялик вингернинг хизматларига қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Маълумот учун, Родриго 2019 йилда “Сантос”дан “Реал Мадрид”га 45 миллион евро эвазига келиб қўшилган. Орадан беш йил ўтиб, у “қаймоқранглилар” сафида 270 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 68 та гол ёздириб қўйган. Шунингдек, футболчи уч марта Ла Лига чемпиони бўлди ва икки марта Европа Чемпионлар Лигасида ғолибликни қўлга киритди.

Transfermarkt портали Родригонинг қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Киритилди: 17:39 25.08.2025. Ўқилди: 520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!