Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холандни ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда.
Cadena Ser хабарига кўра, бундай трансфер Винисиус Жуниор сотилсагина амалга ошиши мумкин. "Қаймоқранглилар" раҳбарияти Холанд - Мбаппе тандемини орзу қилмоқда ва манбага кўра, Винисиус трансферидан тушган маблағни норвегиялик тўпурарни сотиб олишга йўналтиришга тайёр.
Якунланган мавсумда Эрлинг Холанд "Манчестер Сити" сафида барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол урди ва шерикларига бешта голли узатмани амалга оширди.