Мадриднинг "Реал" клуби "Бавария" вингери Майкл Олисени ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Бироқ француз футболчисининг трансфери учун жуда катта маблағ талаб қилиниши мумкин.
Diario AS нашрининг хабар беришича, мюнхенликлар 24 ёшли футболчининг трансфер нархини 300 миллион евро этиб белгилаган.
"Реал" раҳбарияти Олисе билан боғлиқ вазиятни кузатишда давом этмоқда. Айниқса, футболчининг ҳали "Бавария" билан янги шартнома имзоламагани мадридликлар эътиборида турибди.
Айни пайтда Франция терма жамоаси футболчисининг немис клуби билан амалдаги келишуви 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Майкл Олисе жорий мавсумда Германия Бундеслигасида тўққизта учрашувда майдонга тушиб, олтита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.