«Реал» ҳимоячиси Давид Алаба жароҳат олиб яна сафдан чиқди.
«Реал» клуб матбуот хизмати хабарига кўра, тиббий текширувлар австриялик ҳимоячининг сон мушаклари шикастланганини кўрсатган.
Журналист Хосе Луис Санчес хабарига кўра, Алаба 2-3 ҳафтага сафдан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, Алаба 2023 йилнинг декабрида хочсимон пайлари узилиши оқибатида 2025 йилнинг январ ойигача тикланиш жараёнини ўтказди. У сафга қайтганидан кейин Мадрид клуби сафида 4 ўйинда майдонга тушиб, жами 70 дақиқа майдонда ҳаракат қилган эди.