Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Реал"нинг украиналик голкипери Манчестер клубига ўтиши мумкин

"Реал"нинг украиналик голкипери Манчестер клубига ўтиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Андрей Лунин "Манчестер Юнайтед"нинг диққат марказига тушди. Бу ҳақда "MSN" нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, украиналик голкипер жамоанинг дарвозабонлар бўлимидаги рақобатни кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. "МЮ" бош мураббийи Рубен Аморим янги дарвозабон олишда қатъий турибди.

Гарчи клубнинг биринчи рақамли мақсади "Астон Вилла" посбони Эмилиано Мартинес бўлиб турса-да, иккинчи асосий вариант сифатида айнан Лунин номзоди кўриб чиқилмоқда.

Ўтган мавсумда 26 ёшли украиналик посбон "қироллик клуби" сафида 14 учрашувда майдонга тушиб, 6 бор дарвозасини сақлади ва жами 19 та гол ўтказиб юборди.

Киритилди: 23:58 26.07.2025. Ўқилди: 539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!