Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер "Валенсия"га қарши ўйинда майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
20 ёшли футболчи асосий таркибда майдонга тушди ва Килиан Мбаппега ассистентлик қилди, бироқ иккинчи бўлим олдидан захирага олинди. Журналист Гильермо Райнинг маълум қилишича, туркиялик хавбек тўпиғидан енгил жароҳат олган. Танаффусга қадар "қаймоқранглилар" 3:0 ҳисобида олдинда бораётганди, шунинг учун Хаби Алонсо муҳим футболчининг соғлиғини хавф остига қўймасликка қарор қилди ва уни захирага олди.
4 ноябрь, сешанба куни "Реал" Чемпионлар лигаси доирасида Англияда "Ливерпуль"га қарши баҳс олиб боради. Кўриниб турибдики, Гюлер ўйинда иштирок этиши мумкин, аммо тикланиш муддати ҳақида аниқ маълумот йўқ.