"Реал"нинг кадрлар билан боғлиқ муаммолари кун сайин оғирлашмоқда. Сешанба куни клуб уч нафар ҳимоячининг – Антонио Рюдигер, Давид Алаба ва Ферлан Мендининг жиддий жароҳат олганини эълон қилди.
Шундай қилиб, "Реал"нинг бирданига олти нафар футболчиси мавсум охиригача майдонга туша олмайди:
— Дани Карвахаль (хочсимон пайларнинг йиртилиши, октябрь ойидан бери жароҳатланган);
— Эдер Милитао (хочсимон пайларнинг йиртилиши, ноябрь ойидан бери жароҳатланган);
— Эдуардо Камавинга (чап сон мушаги пайларининг тўлиқ йиртилиши);
— Антонио Рюдигер (чап тиззанинг ташқи менискининг қисман йиртилиши);
— Давид Алаба (чап тиззанинг ички менискининг йиртилиши);
— Ферлан Менди (ўнг соннинг тўғри мушаги проксимал пайларининг йиртилиши).