Антонио Рюдигер жароҳати туфайли бир ойдан кўпроқ вақтни ўтказиб юборади.
"Реал" ҳимоячиси тиззасидаги ўткир оғриқ туфайли "Барселона" билан Испания кубоги финалида (2:3) ўйинни якунлай олмади.
Футболчи чап тиззаси ташқи менискусининг қисман йиртилиб кетиши туфайли операцияни муваффақиятли ўтказди. Немиснинг тикланиши 6-8 ҳафта давом этади.
Рюдигер жорий мавсумда Ла Лигада 29 та ўйин ўтказди.