"Арсенал" Вильям Салибани сотмоқчи эмас.
Аввалроқ, 24 ёшли ҳимоячига "Реал" қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. Мадрид клуби ўтган йилги Чемпионлар лигаси чорак финалида французнинг кучли ўйинини юқори баҳолади - ҳатто французнинг жавоб ўйинида Винисиус Жуниорнинг голига сабаб бўлган голли хатоси ҳам унинг ўйинидан олинган умумий таассуротни бузмади.
Бироқ лондонликлар футболчини қўйиб юборишни истамаяпти - у 100 млн евродан ортиқ суммага таклиф олган тақдирда ҳам клуб позицияси ўзгармайди.
Салиба ўтган мавсумда АПЛда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.