Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Хесус Вальехо тез орада клубни тарк этади.
28 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси июнь ойи охирида тугайди ва узайтирилмайди. Журналист Гильермо Райнинг ёзишича, марказий ҳимоячи "қаймоқранглилар" билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бормайди. Ла Лига сўнгги туридан ўрин олган "Реал Сосьедад"га қарши 24 май куни бўлиб ўтадиган учрашув футболчи учун "Реал"даги хайрлашув учрашуви бўлади.
Хесус Вальехо 2015 йилдан бери "қироллик клуби"га тегишли. Бу вақт ичида испаниялик футболчи бир неча бор ижарага берилган. Умуман олганда, ҳимоячи "Реал" сафида барча мусобақаларда 34 та ўйин ўтказган.