“Реал Мадрид” ва Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги Қатар терма жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Қатар футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, 58 ёшли мутахассис Қатар футбол ассоциацияси билан икки йиллик шартномани имзолашга розилик берган.
Айни пайтда Қатар терма жамоаси 2026-йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг А гуруҳида 10 очко тўплаган ҳолда 4-ўринни эгаллаб турибди. Уларда тўғридан-тўғри мундиал йўлланмасини қўлга киритиш имкони йўқ. Лекин улар 3-ўринни эгаллаб, саралашнинг кейинги босқичига йўлланма олиши мумкин.